«Қоғозда талаба – амалда йўқ»: Қирғизистонда 30 нафар ўзбек талабаси фош этилди

22:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида кўплаб қонунбузарликлар фош этилган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг маълум қилишича, университетга расман қабул қилинган айрим хорижий талабалар аслида мамлакат ҳудудига умуман келмаган.

Kaz students

Текширув жараёнида ушбу талабаларнинг ҳеч қачон дарсларга қатнашмагани, шу билан бирга университетда ҳужжатлари «фаол» талабалар сифатида сақлангани маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан «Хизмат ваколатини суистеъмол қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Текширув натижасида 59 нафар хорижлик талаба университетдан расман четлатилган:

– 30 нафар Ўзбекистон фуқароси
– 20 нафар Қозоғистон фуқароси
– 9 нафар Россия фуқароси

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитаси университетнинг ўқитувчи ва маъмурий ходимларидан кимлар бу ишга алоқадор эканини аниқлаштирмоқда.