Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги янги директори иш бошлади

03.07.2025 18:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Жаҳон банки Марказий Осиё бўйича янги минтaқавий директори этиб Нажи Бенхасин тайинланди. У ўз фаолиятини Тошкентдаги ваколатхонасида олиб боради ва 5 та мамлакатдаги лойиҳаларга раҳбарлик қилади.

Natx

Жаҳон банки Марказий Осиё бўйича янги минтaқавий директори вазифасини Нажи Бенхасин расман бажара бошлади. У ўз фаолиятини Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги Жаҳон банки ваколатхонасидан амалга оширади.

Бенхасин Жаҳон банкининг Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги лойиҳаларини назорат қилади. У бу лавозимда 2021 йилдан 2025 йил июнигача фаолият юритган Татьяна Проскурякова ўрнини эгаллади.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича дастури ҳозирда 11 млрд доллардан ортиқ маблағни қамраб олган 85 та амалдаги лойиҳани ўз ичига олади. Ушбу лойиҳалар минтақада иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва барқарор ривожланишга хизмат қилади.

Нажи Бенхасин ушбу минтaқадаги фаолиятга раҳбарлик қилиш унинг учун катта шараф эканини таъкидлади. У Жаҳон банки ва минтақадаги давлатлар ҳамкорлигини давом эттириш, бозор иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва айниқса аёллар ҳамда ёшлар учун имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратишини билдирди.

Бенхасин энергетика, транспорт, савдо, сув ресурслари етишмовчилиги ва чегаравий экология муаммоларини ҳал қилиш асосий йўналишлардан бири бўлишини қайд этди. У Жаҳон банкида 2001 йилдан буён фаолият юритиб келади ва бу вақт мобайнида Покистон, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Нажи Бенхасин Жазоир фуқароси бўлиб, Швейцария, Франция ва АҚШнинг нуфузли таълим муассасаларида таҳсил олган ва PhD илмий даражасига эга.