Адлия вазирлигида «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, бундай синфларга 5-синфдан бошлаб ҳар бири 26 нафар ўқувчидан иборат гуруҳлар шаклида қабул амалга оширилади.
Таъкидланишича, мазкур синфларда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади. Қабул жисмоний тайёргарлик ва тегишли фанлар бўйича тест синовлари асосида амалга оширилади. Имтиҳонлар июл ойида ўтказилади.
Жасорат синфини 9-синф даражасида тамомлаганларга таянч ўрта таълим, 11-синфни битирганларга эса умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.