Кир Стармер истеъфоси муҳокамада: лейбористлар партиясида ички босим кучаймоқда

20:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Буюк Британия Лейбористлар партиясида Кир Стармернинг бош вазирликдан истеъфо бериш эҳтимоли борасида фикрлар тобора кучаймоқда. Партия рейтинги пасайиши ва 2026 йил сайловлари ортидан Стармернинг келажаги катта синов остида қолиши мумкин.

Kira

Британия ОАВ хабарларига кўра, Лейбористлар партиясидаги айрим таъсирли депутатлар Стармерни лавозимдан четлатиш эҳтимоли ҳақида жиддий мулоҳаза юритмоқда. SkyNews манбасига кўра, икки йирик депутат Стармерга жамоатчилик норозилиги ортиши унинг вазифасини хавф остига қўяётганини аниқ айтган.

Партиянинг диққат марказида 2026 йил май ойида ўтадиган Шотландия, Уэлс ва Лондон маҳаллий сайловлари турибди. Уларни ҳукуматга ишонч синови сифатида кўришмоқда. SkyNewsнинг сиёсий таҳририят муовини Сэм Коутс сўзларига кўра, «партиянинг айрим гуруҳларида норозилик шунчалик юқорики, ҳатто вазирлар ҳам Стармернинг яқин ойларда истеъфога чиқиши мумкинлигини тан олишмоқда».

Шу билан бирга, партия ичидаги инқироз шароитида Найжел Фаражнинг Reform UK партияси, айниқса Уэлсда, тобора кўпроқ қўллаб-қувватлов топмоқда. Лондонда эса «яшиллар» ва бошқа сўл қанот партиялар Лейбористларга босимни кучайтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, май ойидаги қўшимча парламент сайловларида Найжел Фараж партияси оз фарқ билан янги ўринни қўлга киритиб, Лейбористлар партияси сафларида жиддий хавотир уйғотган эди.