Ўзбекистонда Хаттотлик ва китобат санъати мактаби очилади

19:15 | 2 дақиқада ўқилади.

6 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар танлов асосида қабул қилиниши кўзда тутилган ушбу мактабда хаттотлик, ёзув тарихи, тиллар ва китобат санъати ўқитилади.

Xatoolik

Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил этилади. Мактабга қабул 6 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар орасида танлов орқали амалга оширилади. Ҳар бир ўқув гуруҳига 12 нафаргача тингловчи қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу мактабда хаттотлик асосларини ўрганиш билан бирга, ўқувчилар ёзув тарихи, ўзбек, араб ва форс тиллари ва уларнинг ёзув тизимлари, ҳуснихатнинг Шарқ ва Ғарб мактаблари, жумладан, лотин, араб ва кирилл ёзувларидаги услублар билан танишади. Шунингдек, китобат санъати асослари ҳам ўқитилади.

Мактабни ташкил этиш ташаббуси Ислом цивилизацияси маркази томонидан кўтарилди. Шу муносабат билан мазкур марказда илмий кенгаш йиғилиши ўтказилиб, мактаб фаолияти ва ўқув дастурлари тақдим қилинди.

Лойиҳа орқали мамлакатда ёзма меросни ўрганиш, хаттотлик ва китобат санъатини ривожлантириш, ёшлар ва катталар ўртасида маданий меросга қизиқишни ошириш мақсад қилинган.