Россияда куч тузилмаларида йирик ўзгаришлар кузатилди. Владимир Путин томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги раҳбариятида қатор катта лавозимлар бўшатилди.
Бошқа манбаларга кўра, ушбу ўзгаришлар Москва, Москва области, Татаристон, Кемерово ва Киров областларидаги юқори лавозимдаги амалдорларни ҳам қамраб олди.
Ўз вазифасидан озод қилинганлар орасида полициянинг ўринбосарлари, марказий аппарат бошлиқлари ва ҳудудий раҳбарлар бор. Айримлар хизмат муддати тугагани ёки шахсий ариза асосида истеъфога чиқарилган. Бироқ ишдан бўшатилганларнинг бир қисми ички ишлар ва терговнинг энг муҳим йўналишларини бошқариб келаётган раҳбарлар эди.
Шу билан бирга, президент янги тайинловлар ҳам амалга оширди. Волгоград, Курган ва Тувада ИИВ раҳбарлари алмаштирилди. Сахалин, Республика Олтой ва Архангелскда Тергов қўмитасига янги раҳбарлар тайинланди. ИИВнинг иқтисодий хавфсизлик, миграция ва жамоат тартибини назорат қилиш бўйича янги ўринбосарлари иш бошлади.
Айни пайтда Россия президентининг фармони расман эълон қилинмаган. Ушбу маълумотлар маҳаллий манбалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига яқин телеграм-каналлар орқали тарқалмоқда.