2025 йил 1 июл куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида хизмат бурчини бажараётган профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев пичоқланиб вафот этгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
ИИВ нинг хабар беришича, Гумонланувчи Юнусали Холбозоров бир неча кун давомида қидирувда бўлган. Жорий йил 4 июл куни соат тахминан 06:30 ларда унинг Хўжаобод туманидаги «Юксалиш» маҳалласида жойлашган «Сўқолоқ» қабристонида маккапоя ичида яширинган.
Қўлга олинаётганда Юнусали Холбозоров ўзини қорин қисмига пичоқ билан жароҳатлаган. Унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.