Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво барқарор, шамол 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +32…+37 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 5-6 июл кунлари шамол айрим жойларда 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 5 июл куни ҳаво +38…+43 даражагача исийди, кейинги кунларда бироз пасайиб, +34…+39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам шамол 5-6 июл кунлари айрим жойларда 20-25 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 5 июл куни +38…+43 даражагача, кейинги кунларда +34…+39 даража оралиғида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол 13-18 м/с гача етиши мумкин, чанг-тўзонлар кузатилади. 5 июл куни ҳарорат +41…+46 даража бўлиб, кейинги кунларда бироз пасаяди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5-6 июл кунлари +37…+42 даража, 7-8 июл кунлари эса +33…+40 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда. Шамол асосан шарқдан, баъзи жойларда кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республика тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, шамол 7-12 м/с тезликда, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+35 даража оралиғида бўлади.