Ўзбекистонда 10 июлдан ипотека субсидияси учун ариза қабул қилиш бошланади

08:00 | 3 дақиқада ўқилади.

10 июлдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли учун ипотека субсидияси олиш бўйича аризалар қабул қилинади. Аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан топшириш мумкин. Субсидияни олиш учун камида 30 балл тўплаш талаб қилинади.

Subsidia

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 феврал куни ипотека ва уй-жой бозорини ривожлантиришга қаратилган фармонига кўра, ипотека субсидиялари учун ажратиладиган квота 1,5 бараварга кўпайтирилиб, 30 мингтага етказилган ва бу мақсадлар учун 2,5 трлн сўм ажратилган.

Вазирлик хабарига кўра, 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида фойдаланилмаган субсидиялар ҳисобига аризалар 10 июл соат 09:00 дан қабул қилинади.

Субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталипортали орқали электрон тарзда тақдим этилади. Ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши талаб этилади.

Субсидия олиш учун 2024 йил ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган мезонларга кўра, ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг мулкида яшаш учун турар-жой бўлмаслиги шарт.

Тошкент шаҳрида даромад миқдори 2,7 дан 9,2 БҲМ (3,118 — 10,626 млн сўм), бошқа ҳудудларда эса 2,7 дан 8 БҲМ (3,118 — 9,24 млн сўм) оралиғида бўлиши талаб қилинади.

Аризаларни кўриб чиқишда меҳнат мигрантлари, 30 ёшгача бўлган ёшлар, ажрашган аёллар, ёлғиз оналар, бева аёллар, тиббиёт ходимлари, чекка ҳудудлардаги мутахассислар ва техникум ўқитувчиларига устуворлик берилади.