Расмий огоҳлантириш: ФВВ формасидаги ёлғончилар уйма-уй юриб пул йиғяпти

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими деб таништирган номаълум шахслар аҳолидан ноқонуний равишда пул талаб қилаётгани акс этган.

Fvv

Сўнгги кунларда интернетда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги формасини кийган бир гуруҳ шахслар аҳоли уйларига кириб, гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганини баҳона қилиб, пул талаб қилаётгани акс этган видеолар кенг тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот бериб, видеодаги шахслар ташкилотга алоқадор эмаслигини маълум қилди. Вазирлик ушбу ҳаракатларни қонунбузарлик деб баҳолади ва фуқароларни огоҳ бўлишга чақирди.

«Фуқароларга мурожаат қилган ҳолда, вазирлик бундай вазиятга дуч келган тақдирда дарҳол (95) 772-10-50 рақами орқали ФВВнинг ишонч телефонига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни сўраган.