Ҳужжатга кўра, маҳаллий ҳокимиятлар тасарруфида бўлган, 10 минг квадрат метргача бўлган ва баҳоси 5 минг БҲМдан ошмайдиган кўчмас мулклар (Нукус, вилоят ва туман марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги объектлар бундан мустасно) агар 6 ой ичида сотилмаса, тадбиркорларга тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.
Ижара муддати 10 йил этиб белгиланади ва ставкаси энг кам миқдорда бўлади. Эвазига тадбиркор 2 йил мобайнида ушбу биноларда янги лойиҳаларни амалга ошириши, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки сервис йўналишида фаолият юритиб, янги иш ўринлари яратиши шарт қилиб қўйилган.
Мазкур қарор 2025 йил 1 июлдан амалга кирди ва Миллий қонунчилик базасида эълон қилинди.