Туркияда ҳайвонлар орасида ўта хавфли оқсил касаллиги эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда Коммерсантъ нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қурбон ҳайити нишонланганидан сўнг ҳайвонлар орасида вирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг 81 та вилоятига шошилинч хабарнома юборган. Натижада, Туркияда барча чорвачилик бозорлари вақтинча ёпилган ва эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳудудларда карантин жорий этилган.
Инфекционист мутахассислар аниқлик киритишича, оқсил вируси одамдан-одамга юқмайди. Асосий юқиш йўли — касалланган ҳайвон билан алоқада бўлиш ёки хом сут ва ишлов берилмаган гўштни истеъмол қилишдир. Бунда вирус иссиқлик таъсирида ва ултрабинафша нурлар остида тезда йўқ бўлади.