АҚШ ўз фуқароларини Озарбойжондан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди

13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШнинг Бокудаги элчихонаси ўз фуқароларига Озарбойжон ҳудудини имконият борича тезроқ тарк этишни тавсия қилди. Бу ҳақда EU Daily нашри хабар берди. Бироқ вазият бўйича расмий тушунтириш берилмаган.

Us embasy az

Элчихона расмий сайтида бу ҳақда маълумот йўқ, аммо жамоатчилик орасида фуқароларни эвакуация қилишга доир хабарлар фаол тарқалмоқда. Эълонда фақатгина «яқин вақт ичида Озарбойжон Республикаси ҳудудини тарк этиш тавсия қилинади», дея қайд этилган.

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Маълумот ўрнида: аввалроқ Озарбойжонда 43 нафар депутат мамлакат Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовга АҚШ билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаатда 1997 йилда имзоланган «Келажакдаги ҳарбий ва мудофаа алоқалари тўғрисидаги қўшма баёнот» ҳамда 2013 йилда Озарбойжон ва АҚШ мудофаа вазирликлари ўртасидаги жиҳозлар хариди ва ўзаро хизмат кўрсатиш бўйича келишувни бекор қилиш таклифи берилган.

Ушбу дипломатик муаммолар АҚШнинг фуқароларни мамлакатдан чиқариш тавсиясига туртки бўлган бўлиши мумкин.