Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 20 MW бўлган йирик шамол электр станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Бурчмулла ҳудудидан 10 гектар ер ажратилган ушбу лойиҳа йилига 129,6 млн kWh электр энергияси ишлаб чиқаради. Натижада 811 минг м³ табиий газ ёки 3,15 минг тонна кўмир тежалади.
«Атроф-муҳитга фойдаси билан бирга, бу иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳим лойиҳа ҳисобланади. 28 млн долларга тенг бўлган қурилиш ишлари гранд маблағлари асосида олиб борилмоқда», дейилади хабарда.