Лўлилар қироли жангга қайтмоқда

10:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Жаҳон бокс аренасини тарк этгани ҳақида эълон қилган машҳур спортчи яна қайтиш арафасида. Унинг келгуси жанг жойи, вақти ҳақида дастлабки ишоралар аллақачон оммага етказилди.

Tyson fury

Саудия Арабистони кўнгилочар тадбирлар бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх британиялик машҳур боксчи Тайсон Фюрининг профессионал рингга қайтиши ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Фюри 2026 йилда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда жанг ўтказиш ниятида.

«Лўлилар қироли қайтмоқда! Мен Тайсон билан гаплашдим ва у 2026 йили Ар-Риёдда жанг қилишга ваъда берди. Биз кутишга арзийдиган воқеа олдидан турибмиз», — деб ёзган Турки Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, 2024 йил январ ойида Тайсон Фюри расман фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. У охирги жангини 2023 йил 22 декабр куни украиналик чарм қўлқоп устаси Александр Усикка қарши ўтказиб, навбатдаги мағлубиятини қабул қилган. Бу Фюри учун иккинчи кетма-кет мағлубият ҳисобланади.