4 июл куни Россия ва Украина ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда дастлаб Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, шундан сўнг Украина президенти Володимир Зеленский ҳам бу хабарни тасдиқлади.
Зеленский ўзининг Telegram-каналида: “Ватан ҳимоячилари уйларига қайтишди! Улардан кўпчилиги 2022 йилдан бери асирликда эди”, — деб ёзди. У асирликдан қайтганларнинг сони ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Россия Мудофаа вазирлиги эса бу алмашинув Истанбулда 2 июнь куни Россия ва Украина делегациялари ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида амалга ошганини маълум қилди. Унга кўра, бир гуруҳ россиялик ҳарбийлар қайтарилиши эвазига украиналиклар озод қилинган.
Маълум қилинишича, Россиялик ҳарбийлар ҳозирда Беларус ҳудудида бўлиб, у ерда уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Бу 2024 йил июнида эришилган келишувлар асосида ўтказилган саккизинчи алмашинувдир.
Томонлар қайси асирлар ва қанча киши алмашилганини ошкор қилмаган.