БМТнинг Асоссиз Қамоққа Олишлар бўйича махсус гуруҳи Гулнора Каримованинг Ўзбекистонда қамоққа олинишини қонунга зид деб топди. Гуруҳ фикрига кўра, Каримова ҳуқуқлари жиддий равишда бузилган ва бу Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига зид ҳисобланади.
Мутахассислар билдиришича, Каримова Ўзбекистон хавфсизлик кучлари томонидан ҳеч қандай ордер ва расмий тушунтиришсиз ушланган. БМТ экспертлари Ўзбекистон ҳукуматини зудлик билан бу вазиятни бартараф этишга чақирди ҳамда халқаро қонунларга мувофиқ, Каримовага товон пули тўлаш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, БМТ мустақил тергов ўтказиш ва ушбу қонунбузарликка алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Бу иш бўйича БМТга 2021 йилда Каримованинг Женевадаги адвокатлари шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Улар ўз мижозининг ҳуқуқлари тизимли равишда бузилганини таъкидлаган ва суд олдига чиқиш учун 18 ой кутганини маълум қилган.
Каримова иши доирасида Швейцария прокуратураси унинг компаниялари орқали пул ювишда айблаган ва 800 миллион франк маблағни музлатган. 2021 йилда Федерал Жиноят Суди 293 франк миллион маблағни мусодара қилиш ва қисман қайтариш бўйича қарор чиқарган.
Шу пайтгача Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида 131 миллион доллирни қайтариш бўйича келишув имзоланган. Каримованинг адвокатлари эса унинг озод қилинишини талаб қилишда ва Ғарб суд органларини адолатсизликни ювишда айблашда давом этмоқда.
БМТ экспертлари Каримова иши бўйича олиб борилган суд жараёнларини «ялғон судлар» деб баҳолаган ва унинг ҳуқуқлари жиддий равишда бузилганини тасдиқлаган.