Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси кўмагида «Самарқанд қоғози» Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу қарор ушбу маҳаллий маҳсулотни ҳимоя қилиш ва унинг брендини ривожлантиришга хизмат қилади.
Маълумотларга кўра, «Самарқанд қоғози»ни тайёрлаш жараёни ноёб ва кўп босқичли. Бу жараёнда аввал балхтут новдалари сувда маълум муддат ивитилади. Кейин уларнинг по‘сти эҳтиёткорлик билан тозаланади ва қўпол қисмлари ажратиб олинади. Тозаланган постлоқлар 5-6 соат давомида қазонда қайнатилади, шундан сўнг улар махсус ўғирларда 7-8 соат майин толага айлангунча майдаланади.
Тайёр бўлган майин толалар катта идишларда Самарқанддаги Сиёб суви билан аралаштирилади ва сузгич ёрдамида шакллантирилади. Олинган қоғозлар 8-10 соат давомида таёқчалар остида босилади ва кейин сilliқ жойларга ёпиштирилади. Энг охирда ҳар бир қоғоз парчаси мармар тош устида чиғаноқ ёки ақийқ тоши билан сilliқланади.
«Самарқанд қоғози» нафақат маҳаллий миниатюрачи рассом ва хаттотлар, балки Япониядаги қадимий ёзма манбаларни ва ноёб асарларни қайта тиклашда ҳам кенг қўлланилади. Бу эса унинг халқаро аҳамияти юқори эканини кўрсатади.