«Газпром нефт» раҳбари билан учрашув: Ўзбекистонда геология ва кон ўзлаштириш кенгаяди

21:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Мирзиёев ва «Газпром нефть» раҳбари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Gazprom mirziyoyev

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июл куни Россиянинг етакчи компанияси «Газпром нефт» раҳбари Александр Дюковни қабул қилди.

Учрашувда Россиянинг нефт-газ соҳасидаги етакчи компанияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Президент Мирзиёев ва Александр Дюков ўртасидаги суҳбатда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» доирасидаги аниқ режалар муҳокама қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳада рақамлаштиришни жорий этиш каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, соҳада юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва малака ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш таъкидланган.