Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

13:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзгидрометнинг ёзишича, 9−11 июл кунлар ёмғир ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Sel xafi

Жумладан:

Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудудида;

Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел келиш хавфи бор.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.