«Қон қасамёди»: Эронда Трампни ўлдириш учун пул йиғилмоқда

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Iran International маълумотига кўра, Эрондаги «Қон қасамёди» деб номланган ҳаракат доирасида АҚШ президенти Доналд Трампни ўлдириш учун 27 миллион доллардан ортиқ маблағ тўпланган.

Trump suic

Эронда «Қон қасамёди” деб аталувчи веб-сайт орқали АҚШ президенти Доналд Трампга қарши очиқ таҳдид билан маблағ йиғиш ҳаракати бошлангани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда мустақил манба — Iran International маълум қилган.

Маълумотларга кўра, ушбу ташаббус асосчилари бу вақтгача 27 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғилганини айтган.

Шунингдек, Fars ахборот агентлиги — Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор манба — ушбу ҳаракатни расман эълон қилгани ва «Қон қасамёди» номли ҳаракатга бошқа давлатлардаги диний арбобларни ҳам қўшилишга чақиргани маълум қилинди. Улар Ғарб мамлакатлари элчихоналари ёки шаҳарлар марказларида намойишлар ташкил этишга чақирилган.

Бироқ, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервюсида бу каби чақириқлар ва фатволар мавжуд эмаслигини маълум қилган. У бу каби ҳаракатларни расмий равишда рад этган.