Қонун билан ҳавони тозалаш: Иссиқхона газларини чеклаш бўйича янги тартиб жорий этилди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Иссиқхона газларини камайтириш ва экологик лойиҳаларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликка муҳим янгилик киритилди — энди уларни ҳисобга олиш, чеклаш ва давлат тасарруфига олиш ҳуқуқий асосга эга бўлади.

Parnik'

«Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги 7 июл куни қабул қилинган янги қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат ҳисобини юритиш;

мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;

иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган «яшил» лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.

«Яшил» лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.

Бундан ташқари, Қонунда «яшил» лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган «яшил» лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда тутилган.