Туркияда ишлаётган ўзбекистонлик аёл отишмада ҳалок бўлди

08:00 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 5 июл куни Туркиянинг Айдин вилоятида содир бўлган отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, 35 ёшли марҳума Муаттар Алиева маҳаллий ресторанда официант сифатида ишлаб келаётган бўлган.

Turkey

Туркиянинг Milliyet нашрининг ёзишича, отишма пайтида у бош қисмидан оғир жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса 5 июл куни тунги соат 03:30 атрофида Кўшк туманидаги Ёвузкўй маҳалласидаги ресторанлардан бирида содир бўлган. Муаттар Алиева бошидан ўқ еган ҳолда топилган. Аёл оғир жароҳати биланКўшк давлат шифохонасига етказилган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнингн имкони бўлмаган.

Тергов доирасида дастлаб муассаса эгаси Решит Й. ушланган. Кейинчалик суриштирувлар чуқурлаштирилиб, яна тўрт нафар шахс — К.К., Е.К., А.Ч. ва А.Д. қўлга олинган. Ҳозирда барча гумондорлар Айдин адлия маҳкамасига етказилган.

Айни пайтда Муаттар Алиеванинг ўлими бўйича суриштирувлар Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Бош консулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонаси аёлнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш ва яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни олиб бормоқда.