Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тасарруфидаги «ЎзТест» — «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасида катта миқёсда ўғирлик содир этилгани маълум қилинди.
Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, марказнинг Бухоро вилоятидаги ҳудудий филиалида 1 тонна 200 килограмм оғирликдаги ва тахминан 150 миллион сўмлик «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газ баллонларини ўлчаш воситаси ўғирланган.
Шу билан бирга, муассасада 6 миллиард сўмга яқин маблағ мақсадсиз ишлатилгани ҳам фош этилган. Аммо бу ҳақда муассаса ёки агентлик раҳбарияти ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.