«Биз Путиндан кўп беҳуда гапларни эшитяпмиз. Бу гаплар аввалига яхши эшитилади, лекин охирида ҳеч қандай маъно қолмайди», — деди Трамп ўз нутқида.
Шунингдек, Америка президенти БРИКС иттифоқига аъзо давлатлардан олиб кириладиган товарларга 10 фоиз миқдорида импорт божи жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу чора АҚШ иқтисодиётини ҳимоя қилиш ва халқаро савдода тенгликни таъминлаш мақсадида кўрилмоқда.