«Янги Ўзбекистон» боғи олдидаги йўл 1 ойга ёпилади

10:10 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғи олдида ер ости йўл ўтказгичи қурилаётгани сабабли, 9 августга қадар асосий кўча участогида автоҳаракат вақтинча тўхтатилди.

Yangi o'zbekiston ko'chasi

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғи ҳудудида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари бошланди. Мазкур ҳудудда ер ости йўл ўтказгичи қуриш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 9 августгача «Янги Ўзбекистон» кўчасининг боғга туташ қисми, яъни Тошкент вилоятидан кириб келувчи йўналишдаги автоҳаракат чекланади. Таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳар куни соат 07:00 дан амалга оширилади.

Айни пайтда автоуловлар ҳаракати махсус айланма йўналиш бўйича йўлга қўйилади. Хусусан, ҳайдовчилар учун «Янги Ўзбекистон» боғи чегарасидаги ички йўл орқали «Миллий боғ» кўчасига ўтиш имкони яратилади.