Қарор Бельгия, Болгария, Чехия, Дания, Греция, Хорватия, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Португалия, Словакия, Словения, Финляндия ва Венгрияни қамраб олди. Улар мудофаа сарфини маҳаллий ялпи ички маҳсулотнинг 3–4,5 фоизигача ошириш имконига эга бўлади.
Маълумотларга кўра, Германия ҳам шундай рухсат сўраган, бироқ Европанинг ижроия органи – Европа комиссияси ҳали уни маъқулламаган. Германия фақат узоқ муддатли бюджет режасини тақдим этганидан сўнг бу ариза кўриб чиқилади.
Ушбу қарор НАТОнинг 24–25 июнь кунлари Гаагада ўтган саммитидан сўнг қабул қилинди. Унда аъзо мамлакатлар 2035 йилгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизидан 5 фоизгача ошириш бўйича шартли мажбурият олган эди.
Европада хавфсизлик муаммолари ортиб бораётган бир пайтда ушбу имтиёз мамлакатларга ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтириш имконини беради. Бироқ бу молиявий тартибни сақлаш бўйича ўрнатилган мезонлар билан мувозанатда юритилиши лозим.