Можаро жорий йил апрель ойида Махараштра ҳукумати томонидан қабул қилинган қарордан сўнг бошланган. Унга кўра, давлат бошланғич мактабларида инглиз ва маҳаллий маратхи тилидан ташқари, ҳинд тилини ҳам мажбурий тарзда ўқитиш назарда тутилган. Ҳукумат ушбу қарорни 1968 йилда жорий этилган ва ҳозирда янгиланиб келаётган Миллий таълим сиёсатига асосланган ҳолда қабул қилганини маълум қилган.
Бироқ бу қарор фуқаролик жамияти ташкилотлари, тил фаоллари ҳамда мухолифат етакчилари томонидан қаттиқ танқид қилинди. Улар ҳинд тили асосан мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудларида ишлатилишини, Махараштра каби жанубий штатларда эса кенг тарқалмаганини таъкидлашмоқда.
Ҳиндистонда тил масаласи ўта нозик мавзулардан бири саналади. Айниқса, мустақилликдан сўнг ҳудудларнинг кўпчилиги лингвистик асосда шакллангани сабабли, маҳаллий тил мintaқавий ғурур ва шахсийлик рамзи сифатида қабул қилинади. Шу боис ҳар қандай ўзгариш жамоатчилик томонидан таҳдид сифатида қабул қилинади.
Бу каби норозиликлар илгари ҳам кузатилган. Масалан, ўтган йили Бенгалуру шаҳрида маҳаллий каннада тилида ёзилмаган баннерлар учун намойишлар бўлиб ўтган эди.