Минскдан Москвага учиб келаётган йўловчи самолётига қарата ўт очилди

12:46 | 3 дақиқада ўқилади.

Россия ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари Минскдан Москвага келаётган учиб келаётган «Аэрофлот» рейсини дрон деб хато қабул қилиб, унга қарата ўт очгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Aeroflot

Маълум қилинишича, «Панцир» мажмуаси Boeing 737-800 йўловчи самолётини жанговар дрон деб ўйлаб, уни уриб тушириш учун ўт очган.

Интернетда тарқалган аудиёзувда учувчилар радиоалоқага чақиб, бу фуқаролик рейси эканини, рухсатнома асосида парвоз қилаётганини қайта-қайта айтишади. «ПРО (ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими) ўт очмоқда. Биз йўловчи борти ҳисобланамиз. Бу нишон эмас. Бу ерда одамлар бор», — деган овоз ёзувда эшитилади.

Ҳодиса 11 июлга ўтар кечаси тунги соат 00:20 да содир бўлган. Унинг маълум қилишича, рейс пастга тушаётган пайтда ҲҲҲ мажмуаси ҳаракатлари натижасида самолётга маълум бир даражада шикаст етган. Аммо учувчилар учоқни муваффақиятли қўндиришга эришган ва ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирча бу маълумот расмий тасдиқланган эмас.

Маълумот учун, ҳужумга учрагани айтилаётган AFL1845 рейси (RA-73105) «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли бўлиб, Минскдан 10 июл куни 23:27 да учган ва Москвага 00:36 да қўнган. Flightaware сайтидаги маълумотларга кўра, рейс давомида кўзга кўринарли инцидент қайд этилмаган.

Ҳодиса содир бўлган тун — Россиянинг бир нечта ҳарбий объектларига Украина дронлари томонидан ҳужум қилинган вақтга тўғри келади. Хусусан, Москвадан 80 км шимолда жойлашган Дубно шаҳридаги «Кронштадт» мудофаа заводи ҳамда Тула ва Коломна атрофида портлашлар юз бергани хабар қилинган.

Россия расмийлари ва Росавиация ушбу воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.