Тадқиқот натижаларига кўра, «мовий ландшафтлар» деб аталадиган бундай жойлар инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатади.
Current Research in Ecological and Social Psychology журналида чоп этилган тадқиқотда 18 ёшдан 94 ёшгача бўлган мингдан ортиқ киши иштирок этди. Уларнинг кўпчилиги айнан сув яқинидаги жойларни «эстетик жиҳатдан ёрқин», «кўзга ёқадиган» ва «чиройли» деб таърифлашган. Британияликларнинг энг ёрқин хотираларида сув бўйлари 26 фоиз улушни ташкил этган бўлса, америкаликларда бу кўрсаткич 20 фоиз бўлган. Кўл ва дарёлар қўшилганда бу рақамлар мос равишда 35 ва 30 фоизгача ошиб кетади.
Текширув шуни кўрсатдики, одамлар кўпроқ табиатнинг яшил эмас, айнан «сувли» манзараларини соғинади. Одатда, ўрмон ва тоғлар каби яшил ҳудудлар соғломлаштирувчи таъсирга эга деб ҳисобланган, аммо психологик жиҳатдан сув яқинидаги жойлар одам учун кучли носталгия манбаи экани аниқланди. Лойиҳа раҳбари доктор Элизабет Милитару буни сув бўйи манзараларининг фрактал тузилиши, яъни мураккаб, бироқ мутаносиб шаклларга эгалиги билан изоҳлади.
Сув бўйидаги жойлар — ёрқинлик, тиниқлик ва табиий мувозанат билан ажралиб туради. Тадқиқотчилар таъкидлашича, ўрмонларга бетартиб ва жуда мураккаб манзаралар инсонда ҳузурдан кўра хавотир уйғотиши мумкин. Шунингдек, жуда оддий ландшафтлар эса зерикарли бўлиб қолади.
Мутахассислар ушбу хулосаларни шаҳарсозликда ҳам ҳисобга олишни тавсия этмоқда. Зеро, табиий сув ёки яшил ҳудудларга етишиш имкони бўлган жамоаларда руҳий соғломлик ва мувозанат кўрсаткичлари анча яхшироқ бўлади.