Ўзбекистонда аёллар орасида ипотека кредитига талаб ўсди

16:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида аёллар томонидан ипотека кредитига бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Марказий банк маълумотига кўра, бу даврда жами 31 589 нафар фуқаро ипотека кредити олган бўлиб, уларга 9,44 трлн сўмлик маблағ ажратилган.

Ipoteka

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 37 фоизга ошган. Ипотека кредити олган аёллар сони 12 229 нафарни ташкил қилиб, умумий кредит олувчиларнинг 39 фоизини ташкил этган. Уларнинг улуши ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўпайган. Аёлларга 3,6 трлн сўм, эркакларга эса 5,84 трлн сўм ипотека кредити ажратилган.

Кредит олувчилар асосан ёшлар ва 31–50 ёшли фуқаролардан иборат бўлган. Яъни, 18–30 ёшлилар 25 фоизни, 31–50 ёшлилар 66 фоизни, 50 ёшдан юқорилар эса 9 фоизни ташкил этган. Бирламчи уй-жойларга талаб анча юқори бўлиб, бундай кредитларни 75 фоиз фуқаро олган.

2025 йилда ипотека молиялаштиришнинг асосий манбаи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлиб, унинг ҳиссаси 6,39 трлн сўмни ташкил этди. Банк маблағлари 2,25 трлн сўм, Ипотека молиялаштириш компанияси эса 794 миллиард сўм ажратган.

Икки йиллик таҳлилга кўра, банк маблағлари ҳисобига берилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкалари 25 фоиз атрофида сақланган. Яқинда ипотекига субсидия бериш учун аризалар қабул қилиниши бошлангани ҳақида ҳам хабар берилган эди.