Украина разведкаси прогнози: йил охиригача сулҳ

19:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг Bloomberg агентлигига билдиришича, Россия жорий йилда Донецкни тўлиқ эгаллашга қодир эмас ва тинчликка эришиш имконияти реалдир. У, шунингдек, Россия—ДХР ҳарбий ҳамкорлиги кучайганини ҳам маълум қилди.

Blue screan

Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Bloomberg нашрига берган интервюсида жорий йил якунигача Россия билан тинчлик келишувига эришиш мумкинлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бу жараёнда Украина, Россия ва АҚШнинг иштирок этиши зарур. «Бу мураккаб эмас, фақатгина уч томоннинг келишуви керак», — деди у.

Будановнинг сўзларига кўра, Россия армияси ҳозирда Днепр областига 10 километр чуқурликда буфер ҳудуд яратишни режалаштирмоқда. Бу орқали Москва кейинчалик ушбу ҳудудни «сиёсий йўл билан қўшиб олиш»ни мақсад қилган. Шу билан бирга, Украина разведкаси Россия жорий йилда Донецк вилоятини тўлиқ эгаллай олмаслигини аниқ башорат қилмоқда.

Буданов интервюсида Россия—ДХР ҳарбий алоқаларига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳозирда урушда қўллаётган снарядларнинг 40 фоизини Шимолий Кореядан оляпти. Эвазига эса Пхенянга пул, технология ва халқаро санкциялардан қутулишда ёрдам бермоқда.

«ДХРда яхши қуроллар бор, уларнинг ишлаб чиқариш линиялари куну-туз ишлаяпти», — деди Украина разведкаси раҳбари. Шунингдек, у АҚШнинг Украинага қўллаб-қувватлови Давлатдаги сиёсий ўзгаришлардан қатъи назар давом этишини айтди.

Буданов собиқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Трампни фақат оммавий ахборот воситалари орқали баҳолаш тўғри эмас. «Мен, махсус хизмат раҳбари сифатида, унга оид кўпроқ маълумотга эгаман. Унинг позицияси изчил», — деди у.