Ядро урушида омон қолиш эҳтимоли юқори бўлган давлатлар айтилди

19:20 | 5 дақиқада ўқилади.

Мутахассисларнинг баҳолашича, ядро уруши туфайли дунё аҳолисининг катта қисми ҳалок бўлиши мумкин. Аммо Янги Зеландия ва Австралия каби географик жиҳатдан хавфсиз давлатларда яшаш имкони сақланиб қолади.

Nuclear save

Хавфсизлик соҳасидаги мутахассис Энни Жейкобсеннинг сўзларига кўра, ядро уруши бошланган биринчи 72 дақиқада Ердаги 8 миллиард аҳолининг 5 миллиардга яқини ҳалок бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Ер юзида фақат иккита давлат нисбатан хавфсиз ҳудуд сифатида қаралмоқда: Янги Зеландия ва Австралия.

Янги Зеландия — бу мамлакатнинг хавфсизлиги, биринчи навбатда, географик жиҳатдан ядро нишонларидан узоқда жойлашгани билан изоҳланмоқда. Барқарор иқлим «ядровий қиш»дан — тутун ва кул қуёш нурини тўсиб қўядиган вазиятдан сақланиш имконини беради. Шунингдек, мамлакат сиёсий бетарафликни сақлаган, ядровий қуролга қарши қатъий сиёсат юритади.

Қишлоқ хўжалиги йўқ бўлиб кетганида ядровий қиш бошланади. Ўрта кенгликларни муз қатлами қоплайди, қуёш нури ерга етиб келмайди ва одамлар очликдан ҳалок бўлади, дейди Жейкобсен.

Австралиянинг айрим ҳудудлари — хусусан Тасмания ва аҳоли зич жойлашмаган ички минтақалар — иккинчи хавфсиз ҳудуд сифатида тилга олинмоқда. Шу сабабли ядровий урушдан кейин ҳам яшаш учун яроқли бўлиб қолади.

Отаго университети олимлари Австралия ва Янги Зеландиядан ташқари яна Исландия, Соломон ороллари ва Вануатуни ҳам ядровий уруш оқибатларини енгиб ўтишга қодир жойлар сифатида кўрсатган.

Америка Олимлар Федерациясининг 2024 йил август ҳолатидаги ҳисоботига кўра, дунёда умумий 12 000 дан ортиқ ядровий каллак мавжуд. Улардан энг кўпи Россия (5 580 та) ва АҚШ (5 044 та) ҳиссасига тўғри келади. Ушбу икки давлат жаҳон ядровий қурол арсеналининг 90 фоизини ташкил этади.

Хитой 2024 йилда 500 та ядровий каллакка эга бўлган бўлса, 2025 йил бошига келиб улар сони 600 тага етди. Бир йилда мамлакат 100 та янги каллак ишлаб чиқарди. Шу билан Хитой АҚШ ва Россиядан кейин дунёдаги учинчи йирик ядровий давлатга айланди.

Бундан ташқари, Ҳиндистон ҳам ядровий қуроллар сонини оширган ягона давлат бўлди. 2024 йилда 172 та каллакка эга бўлган Ҳиндистон, 2025 йилга келиб бу кўрсаткични 180 тага етказди. Бу ўсиш сўнгги йилларда ҳудудий ва геосиёсий зиддиятлар кучайганини кўрсатади.