Германия Россиянинг Украинага тўлайдиаган товон пулини белгилаб берди

08:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг таъкидлашича, Россия Украинага уруш орқали етказган моддий зарарни қоплаши лозим. Европа музлатиб қўйилган активлардан фойдаланишга йўл бермаслиги керак, деб ҳисоблайди у.

Sholtz

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг сўзларига кўра, Россия Украинага уруш орқали улкан моддий зарар етказган ва бу зарар ҳозирда тахминан 500 миллиард еврога баҳоланмоқда. Бу ҳақда у Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган Украинани тиклашга бағишланган конференцияда сўзга чиқар экан, маълум қилди.

Мерц Россияни ушбу зарарни қоплаш учун жавобгар деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Москва ўзининг Европа банкларида музлатилган активларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак, токи у Украинага етказилган зарарни қопламагунча.

«Унгача эса мазкур музлатилган активлардан олинаётган даромадлар, ҳозиргидек, Украинани молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади», — деди Мерц.

Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида Россия активларидан фойдаланиш борасида фикрлар фарқ қилса-да, Германиянинг бу масаладаги позицияси қатъий. Германия раҳбарияти Россиянинг ҳужуми натижасида келтирилган зарарни халқаро ҳуқуқ доирасида товон тўлаш орқали бартараф этиш керак, деб ҳисобламоқда.