Исроил мудофаа кучлари (IDF) маълум қилишича сўнгги ойларда олиб борилган операциялар доирасида ҲАМАС ҳаракатининг денгиз бўлинмасига тегишли олти нафар юқори мартабали қўмондон йўқ қилинган. Бу амалиётларда Исроил денгиз флоти, Ҳарбий разведка бошқармаси, ички хавфсизлик хизмати Shin Bet ҳамда Жанубий қўмондонлик иштирок этган.
IDF тарқатган баёнотга кўра, бу шахслар «Темир қиличлар» жанги давомида Исроил фуқаролари ва хавфсизлик кучларига қарши денгиз орқали терактлар уюштиришда иштирок этган. Уларнинг айримлари 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган кенг қамровли ҳужумларни режалаштиришда фаол рол ўйнагани айтилмоқда.
Жанубий қўмондонликка қарашли ҳарбий амалиётлар доирасида Isroil армияси ва Shin Bet агентлиги ҲАМАС денгиз кучларига мансуб кўплаб объектларни — кемалар, қурол-яроғ омборлари ва бошқа стратегик нуқталарни нишонга олган ва йўқ қилган.
Бу хабар Исроилнинг ҲАМАС ҳаракатига қарши олиб бораётган кенг қамровли ҳарбий фаолиятининг бир қисми сифатида эълон қилинди. Аммо бу маълумотларга ҲАМАС томонидан ҳозирча расмий муносабат билдирилмади.