Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими 8–9 июл кунлари ҳибсга олинган бўлишига қарамай,
унга тегишли номи билан пул ажратишга оид 5 та қарор имзолангани маълум бўлди.
Уларда турли соҳалар – ҳокимиятнинг моддий-техник таъминоти, ободонлаштириш ишлари, ижтимоий барқарорлик фонди, аёллар сиёсати ва бошқа йўналишларга жами камида 1 млрд сўмга яқин маблағлар ажратиш назарда тутилган.
Барча қарорларда ҳоким сифатида М. Эргашевнинг номи кўрсатилган бўлиб, ҳужжатларга Кенгаш раиси Холбутаев Махмуд Парсаматович томонидан имзо қўйилган. Шунингдек, ҳужжатларда маблағларни тақсимлаш, амалиётда жорий этиш ва ҳисобга олиш билан боғлиқ бир қатор мутасаддиларнинг фамилиялари қайд этилган.
Бироқ, айнан ушбу кунларда ҳоким ҳибсда бўлгани эътиборга олинса, қарорлар ёки уларнинг муҳри қонуний кучга эга эканлиги ва у ким томонидан амалга оширилгани катта шубҳаларга сабаб бўлмоқда.