Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрелда мамлакат бўйича 48 млн 373 мингдан ортиқ карта муомалада бўлган. Карталар сонидаги катта ўсиш аҳолининг рақамли тўловларга бўлган талабининг ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, тўлов терминаллари сонида камайиш кузатилмоқда. 2024 йил апрелида уларнинг сони 430 минг 66 тани ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 424 минг 143 тага тушган. Бу 6 мингдан ортиқ терминал камайганини англатади.
Бунга қарши равишда банкомат ва инфокиосклар сони ортиб бормоқда. 2024 йил апрелида улар 26 минг 986 та бўлган бўлса, жорий йилда 33 минг 650 тага етган. Яъни бир йил ичида 6 минг 600 тадан ортиқ янги қурилма ўрнатилган.
Марказий банк ушбу ўзгаришларни аҳолининг нақд пулсиз ҳисоб-китобларга бўлган қизиқиши ҳамда инфратузилма ривожи билан изоҳламоқда.