Тошкентда болалар бассейнга чўкди: Бош прокуратура бир бола вафот этганини тасдиқлади

14:00 | 2 дақиқада ўқилади.

12 июл куни Тошкентда уй ҳовузида етти бола чўккани ва икки нафари вафот этгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда ташвиш уйғотди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан баёнот бериб, фақат бир бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Pool

Расмий маълумотга кўра, 2025 йил 12 майдан 10 июлгача шошилинч тиббий ёрдам марказига болалар чўкиши билан боғлиқ еттита мурожаат келиб тушган. Болаларнинг тўрт нафари соғайиб, уйига жавоб берилган. Икки нафар бола шифохонада қолмоқда, улардан бири оғир аҳволда.

Вафот этган бола эса қаровсиз қолиб, хонадондаги бассейнга тушиб кетган. Шифохонага етказилганида унда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Айни пайтда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Прокуратура жамоатчиликни асоссиз маълумотларга ишонмасликка ва расмий манбалар орқали хабар топишга чақирди.