80 ёшли Зелимхон Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

21:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Президент 10 кундан сўнг 80 ёшни қарши оладиган Зелимхон Ҳайдаровни Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлади.

Zelimxon

У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Бугун, 14 июл куни Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Унга кўра, мазкур тайинлов муносабати билан Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Зелимхон Ҳайдаров 1945 йил 25 июл куни Сирдарё вилоятида туғилган. Жорий йил у 80 ёшни қаршилайди.

1993-2018 йиллар оралиғида у Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2018 йилнинг 27 августида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари лавозимига тайинланган.