Банк хизматлари орқали пул ўтказмаларини амалга оширишда фоиз тўловига дуч келиш мумкин. Айниқса, оила аъзоларига пул юбориш, танишу дўстларга қарз қайтариш ёки терминали ишламай турган сотувчига тўлов қилиш каби вазиятларда аниқ суммани ўтказиш керак бўлганда, фоиз тўловлари ҳисоб-китобларни қийинлаштиради ёки керакли маблағ етишмай қолади.
Бундай муаммоларга учрамаслик учун мобил иловалар орқали фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.
Қайси иловалар фоизсиз пул ўтказмаларини таклиф қилади?
Chakanapay — 10 млн сўмгача;
Anorbank — 5 млн сўмгача;
Hamkor — 5 млн сўмгача;
Smartbank — 5 млн сўмгача;
Xazna (Milliy bank) — 5 млн сўмгача;
SQB Mobile —5 млн сўмгача;
Mavrid — 5 млн сўмгача;
Sello SuperApp — 5 млн сўмгача;
Paynet — 3млн сўмгача;
Milliy 2.0 — 3 млн сўмгача;
Davr Mobile — 3 млн сўмгача;
Alif — 1 млн сўмгача;
OQ — 1млн сўмгача;
Humans — 1 млн сўмгача.
Бу лимитлар 1 ой ичида амал қилади.
Bank.uz нашрининг маълумотига кўра, бу мобил иловаларнинг бархчасидан фойдаланиш орқали умумий ҳисобда, 57.5 млн сўмгача бўлган фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Ҳар бир илова ўзига хосликларга эга бўлиб, уларнинг барчаси осон ва қулай фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
Бу иловалар орқали пул ўтказмаларини фоизсиз амалга ошириб, деярли 570 минг сўмгача бўлган маблағни тежаш мумкин.
Қайси банклар ўз карталари орқали комиссиясиз пул ўтказмаларини таклиф қилади?
Агар сиз банк карталарингиз орқали мутлақо комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширишни истасангиз, қуйидаги банкларнинг карталаридан фойдаланишингиз мумкин:
Smartbank 150 млнгача ўтказмалардан;
Uzum Bank 100 млнгача ўтказмалардан;
ТBC Bank эса Salom Card учун барча ўтказмалардан фоиз олмайди.
Қайси банклар ва иловалар паст комиссияли пул ўтказмаларини таклиф қилади?
Агар барча ўтказмалар арзонроқ бўлиши учун қайси банк картасини очишни ўйлаётган бўлсангиз, қуйидаги банкларни кўриб чиқишингиз мумкин. Шунингдек, бу рўйхатга паст комиссияли иловаларни ҳам қўшдик, чунки керак бўлса карталарни ушбу иловаларга боғлаш мумкин бўлади.
Infin Bank — 0,25 фоиз;
Asakabank — 0,4 фоиз;
Universalbank — 0,3 фоиз;
Tenge24 — 0,4 фоиз;
Multicard — 0,4 фоиз;
Trastbank — 0,4 фоиз;
Agrobank Mobile — 0,5 фоиз.
Меҳриноза Фармонова тайёрлади.