Ушбу тарихий топилма 2021 йилда бошланган уч йиллик қазишмалар натижасида юзага чиқди. Тадқиқотлар Ўлик денгизнинг жанубий-шарқидаги Айн-ул-Қалаа ҳудудида, Ал-Ироқ қишлоғи яқинида олиб борилди. Археологлар VI асрдаги машҳур Мадаба мозайкасидан фойдаланишди — у муқаддас ерларнинг энг қадимий географик тасвири ҳисобланади ва 150 дан зиёд қадимий жойларни, жумладан, Тараисни ҳам ўз ичига олади.
Профессор Мусаллам Р. Ал-Раваҳнa бошчилигидаги жамоа спутник суратлари ва ер усти таҳлиллари билан биргаликда мозайка маълумотларини ўрганиб чиқди. Улар шаҳар харобалари, керамика ва шиша буюмлари, тошдан ясалган меҳнат ускуналарини аниқлашди. Энг муҳими — базилика шаклидаги византия черкови харобалари топилди. Бу жойда мозайка ётқизилган пол фрагментлари ва ўзига хос меъморий эшик конструкциялари аниқланган. Тадқиқотчиларга кўра, бу шаҳар нафақат диний, балки савдо маркази сифатида ҳам фаолият юритган.
Шунингдек, археологлар зайтун ёғи, узум пресслари ва эл тегирмонлари қолдиқларини ҳам топишди. Бу эса Тараисда иқтисодий фаоллик юқори бўлганини кўрсатади. Топилмалар орасида юнон ва лотин тилларидаги насронийча эпитафиялар ёзилган қабр тошлари ҳам бор. Улар шаҳарда ривожланган носаро жамоаси мавжуд бўлганини тасдиқлайди.
Олимлар фикрича, шаҳар VII асрда — табиий офатлар, савдо йўлларининг ўзгариши ва Византиядан исломий бошқарувга ўтиш даврида ташлаб кетилган. Бу жараёнлар минтақадаги кўплаб қадамжайларга таъсир этган.