Ўзбекистонда бола пули кимларга тўланади?

12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга болалар нафақаси белгиланади. Бу нафақа 12 ой муддатга тайинланиб, фақат белгиланган шартларга мос келадиган оилаларгина олиш ҳуқуқига эга.

Pul massasi

Нафақа олиш учун оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ойлик даромад минимал истеъмол харажатлари — 669 минг сўмдан ошмаслиги лозим. Шу билан бирга, оилада бир нечта хонадон, нотурар жой ёки ер участкаси бўлмаслиги керак.

Яна бир муҳим талаб — оила аъзолари ихтиёрида ишлаб чиқарилганига 12 ёки 15 йилдан ошмаган, техник жиҳатдан соз енгил ёки юк ташувчи автотранспорт воситаси мавжуд бўлмаслиги шарт. Бундан ташқари, банкдаги депозитларда 5,7 млн сўм ва ундан ортиқ маблағ бўлмаслиги керак.

Нафақа тайинланишида ишсизлик нафақаси олаётган шахслар мавжуд бўлса ёки иш таклифини бир неча марта рад этганлар ҳам ҳисобга олинади. Ишсизлар расмий иш изламасдан, давлат органларида рўйхатда турмасдан, ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилмасдан ёки жамоат ишларида иштирок этмасдан юрган бўлса, бу ҳам рад этиш сабаби ҳисобланади.

Яъни нафақа тайинлашда нафақат молиявий ҳолат, балки ишга муносабат, давлат органлари билан ҳамкорлик даражаси ҳам аҳамият касб этади. Шу боис, ҳар бир ариза берувчи оила юқоридаги барча мезонларга тўлиқ жавоб бериши шарт.