Бугун, 14 июл куни соат 15:55 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Бухоро вилоятининг Жондор туманида Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда жойлашган. Координаталари: 40,42 шимолий кенглик, 62,99 шарқий узунлик. Магнитуда: 4,2, зилзила чуқурлиги 15 км. Эпимарказда сезилиш кучи: 4 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
— Пешку туманида 2-3 балл, 39 км;
— Газли шаҳрида 2 балл, 51 км;
— Қоракўл туманида 2 балл, 73 км.