Ўзбекистондаги автотранспортлар сони 4,5 миллиондан ошди

13:34 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахслар эгалигидаги автотранспорт воситалари сони 4,5 миллиондан ошган. Уларнинг мутлақ кўпчилиги енгил автомобиллардан иборат бўлиб, йил бошидан бери автомобиллар сони 79,8 мингтага кўпайган.

Mashina

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрелигача мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли 4 522,1 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган. Улар ичида энг катта улушни — 93 фоизни — енгил автомобиллар ташкил этади.

Йил бошидан буён рўйхатдан ўтказилган автотранспортлар сони 79,8 мингтага ошгани қайд этилган. Бу тенденция юртимизда шахсий автомашиналарга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.

Мазкур даврда жисмоний шахслар эгалигидаги автотранспорт воситаларининг турлари бўйича тақсимоти қуйидагича: енгил автомобиллар – 4 207,6 мингта, юк машиналари – 293,3 мингта, микроавтобуслар – 7,7 мингта, махсус транспорт воситалари – 7,4 мингта, автобуслар – 6,1 мингта.

Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистонда автомашиналар парки доимий равишда янгиланиб, кенгайиб бораётганини, шу билан бирга йўл инфратузилмасини ривожлантириш зарурати янада ортиб бораётганини англатади.