Президентнинг тегишли фармони билан қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари лавозимларига тайинланди:
Алишер Баҳодирович Самадов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Дониёр Бахтиёрович Қодиров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Гаянэ Олеговна Умерова — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Шерзод Икромович Асадов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;
Нодиржон Абдуқундузович Абдураҳимов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;
Бобур Ботирович Хўжаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Элла Анатольевна Жахангирова — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Зилемхан Ҳайдаров — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;
Эркин Тўрақулович Йўлдошев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;
Шунингдек Президентнинг тегишли фармони билан қуйидаги шахслар Президент вакили лавозимларига тайинланди:
Азизбек Аллабергенович Урунов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Азиз Йўлдашевич Мағрупов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Алишер Саидаббосович Султонов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Одил Қаландарович Абдураҳмонов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:
Хайриддин Мадриддинович Султонов — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — спичрайтери;
Шуҳрат Мадаминович Ғаниев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Турсинхон Айдарович Худайбергенов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Виктор Владимирович Маҳмудов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
Алишербек Азизович Пайғамов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
Улуғбек Учқунович Қурбонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.