Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги рус тилини қўллаб-қувватлаш ва уни хорижда оммалаштириш бўйича амалга оширилган чоралар самарадорлигини баҳолаш мақсадида янги халқаро тадқиқотни бошлади. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар берди.
Тадқиқот доирасида асосий эътибор Ўзбекистонга қаратилади. Шунингдек, Венесуэла, Ҳиндистон, Хитой ва БАА каби бошқа давлатлар ҳам қамраб олинади. Тендер асосида бу лойиҳа ВЦИОМ маркази томонидан амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 34,8 миллион рублни ташкил қилади.
Техник топшириққа кўра, ҳар бир мамлакатда камида 2 500 респондент иштирокида социологик сўровлар ўтказилади. Улар онлайн платформалар, телефон орқали ва юзма-юз сўровлар шаклида ташкил қилинади.