Трамп: Путин абжир йигит, Бушни, Обамани алдади…

22:20 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан бўлган мулоқотлари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Путин билан суҳбатлар самимий ўтади, аммо натижаси кўринмайди.

Putin

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия–Украина урушига оид саволга жавоб берар экан, «мен эскалацияга эмас, бартараф этишга ҳаракат қиламан», дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин билан кўп бор мулоқот қилган ва бу суҳбатлар «жуда яхши» тарзда ўтган.

«Мен унга буни тўхтатиш кераклигини айтаман. Суҳбат тугагач, ўзимга «ажойиб суҳбат бўлди» деб қўяман. Аммо ўша кечасиёқ Киевга яна ракеталар учирилади», — деди Трамп.

У, шунингдек, Путинни қотил деб аташни истамаслигини, аммо уни абжир деб ҳисоблашини қўшимча қилди. Трампнинг таъкидлашича, Путин аввалги президентлар – Жорж Буш ва Барак Обамани алдаган, аммо у бундай вазиятга йўл қўймаслигини билдирди.

«Путин — абжир йигит. У кўп одамларни алдаган. Клинтонни, Бушни, Обамани, Байденни алдаган, лекин мени эмас. Ҳаракатлар бўлиши керак, натижа бўлиши керак. Умид қиламанки, шундай бўлади. Россия потенциал жиҳатдан ажойиб мамлакат», — деб айтди у.