Трамп: Украина яқин кунларда 17 та Patriot тизимини қабул қилади

21:45 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувда Украинага юбориладиган ҳарбий ёрдам миқдори кескин оширилишини маълум қилди. НАТО, ўз навбатида, Россия қурбонлари сонини эълон қилди ва Киевга янги қурол етказилиши ҳақида маълумот берди.

Trump 50 days

АҚШ президенти Доналд Трамп НАТО бош котиби Марк Рютте билан бўлиб ўтган музокараларда Украинага катта миқдорда ҳарбий ёрдам ажратилишини билдирди. Трампнинг сўзларига кўра, яқин кунларда 17 та Patriot ракета тизимидан бир нечтаси Украинага етиб боради. «Украина ўзини анча кучли ҳис қилади», — деди у.

Трамп, шунингдек, НАТО блоки ҳарбий ёрдамни молиялаштириш тизимини янада жадаллаштиришини ва қуроллар жанг майдонига тезкор етказилишини таъкидлади. Унга кўра, миллиардлаб долларлик қурол-яроғ Украина ихтиёрига ўтади.

Музокара пайтида НАТО бош котиби Марк Рютте сўнгги ойларда уруш фронтида 100 минг нафаргача россиялик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди. Шу билан бирга, у Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, «Трампнинг 50 кунлик режаларини эшитган бўлса, музокаралар столига ўтириш ҳақида ўйлаб кўриши керак», деб билдирди.

Трамп ва Руттенинг баёнотлари фонида Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриев Трампнинг Украинага қурол етказиб бериш режаларига қарамай, АҚШ билан конструктив мулоқотни давом эттириш режаларини маълум қилди.