Хитойдан харид, Россиядан узилиш? Ўзбекистон 24 та қирувчи самолёт олмоқда

22:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Бу ҳарбий модернизациянинг мақсади Россияга ҳарбий жиҳозлар бўйича боғлиқликни камайтириш ҳамда ҳаво кучларининг технологик даражасини оширишдир.

Uzb aviaciya

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларини модернизация қилишни бошлади. Тошкент Хитойдан 24 та кўп вазифали J-10C жанговор самолётларини харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Military Watch Magazine нашри хабар берди. Ушбу шартнома Хитой ҳарбий авиатехникасининг Марказий Осиёга биринчи йирик етказиб бериш ҳолати бўлади.

Бу харид минтақавий ҳарбий мувозанатда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон JF-17 Block III енгил истребители ҳамда 5-авлодга мансуб J-35A самолётларини харид қилиш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда. Агар J-35A учун шартнома тасдиқланса, Ўзбекистон Марказий Осиёда бу турдаги замонавий техникани олган илк давлатга айланади. Ушбу самолётларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2027 йилдан бошланиши режалаштирилган.

Бу ҳарбий модернизациянинг мақсади – эскирган МиГ-29 ва Су-27 самолётларини алмаштириш, Россияга ҳарбий жиҳозлар бўйича боғлиқликни камайтириш ҳамда ҳаво кучларининг технологик даражасини оширишдир.