2025 йилда енгил автомобиллар савдоси 23 фоизга пасайган

18:15 | 3 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 446 минг дона бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камайган. Бироқ электромобиллар сегментида кескин ўсиш кузатилган.

Avto

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида автомобил бозори фаоллиги умумий барқарорликни сақлаб қолгани ҳолда, айрим сегментларда пасайиш кузатилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ITIM) ҳисоботига кўра, бу даврда 446 минг дона енгил автомобил сотилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга камдир.

Май ойига нисбатан июн ойида савдолар 3 фоизга ошгани қайд этилган — бу 80 минг дона автомобилга тенг. Бироқ биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, бозордаги пасайиш асосан иккиламчи бозордаги фаолликнинг сусайиши билан изоҳланади.

Бирламчи бозорда савдолар 10 фоиздан ортиқ ўсиб, 2,6 мингтага етди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар 23,7 мингтага етган ва бу ўтган ойга нисбатан 15,6 фоизлик ўсиш демакдир. Бироқ янги хорижий енгил автомобиллар савдоси 4 мингта билан чекланган бўлиб, 12,6 фоиз пасайган.

Иккиламчи бозорда 52 мингдан зиёд авто восита сотилган — май ойига нисбатан атиги 0,4 фоиз кам. Шу билан бирга, йиллик ҳисобда 1,3 фоиз ўсиш кузатилган.

Энг юқори ўсиш эса электромобиллар бозорида қайд этилди. Июнь ойида 5,1 мингта электромобил сотилган бўлиб, ойлик камайиш (1,7 фоиз) кузатилганига қарамай, ярим йилликда бу кўрсаткич 28,8 мингтага етди. Бу эса 2024 йилга нисбатан 62,6 фоизга кўпдир. Энг катта ўсиш Сирдарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган.